Abstract
Тадқиқотнинг асосий мақсади – замонавий рақамли муҳитда онлайн молиявий фирибгарликка қарши самарали жиноий-ҳуқуқий механизмларни таҳлил қилиш ва халқаро ҳамда миллий қонунчилик асосида уларни такомиллаштириш йўлларини аниқлашдан иборат. Ишда онлайн молиявий фирибгарлик тушунчаси, унинг турлари ва содир этилиш усуллари, шунингдек, халқаро қонунчилик стандартлари (FATF, БМ конвенциялари, ЕИ қонунлари) ва миллий қонунчилик ҳужжатлари таҳлил қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон қонунларида ушбу фирибгарлик турлари учун белгиланган жазо чоралари ва профилактика механизмлари кўриб чиқилган. Тадқиқот натижаларига кўра, онлайн молиявий фирибгарликка қарши курашда ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва миллий ҳуқуқ тизимида инновацион механизмларни жорий қилиш зарурлиги аниқланган. Иш илмий ва амалиётда қонуний назоратни кучайтириш ҳамда кибер молиявий хавфсизликни таъминлашга қаратилган тавсияларни ўз ичига олади.

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.
Copyright (c) 2026 Сафаров Дилшод Нарзуллаевич
