Abstract
Дунё бугун жуда тез ўзгармоқда - замонавий мактабнинг таълим муҳити худди тез
ўзгармоқда. "Янги авлод мактаби қандай бўлиши керак? Замонавий биология ўқитувчиси
қандай компетенцияларга эга бўлиши керак?" Аввало, замонавий мактаб бу - ижодий
фикрлаш, ностандарт саволлар, ижодкорлик, очиқлик, самарали бошқарув қарорлари ва
педагогик маънолар мактабидир. Мухтасар қилиб айтганда, замонавий муаммолар олдида
таълим муносабатларининг ҳар қандай иштирокчисининг таълим эҳтиёжларини
ривожлантириш ва амалга ошириш учун энг кенг майдон яратадиган мактаб. Демак,
мактабларда нафақат ўтмиш ютуқларини, балки келажакда фойдали бўладиган усул ва
технологияларни ҳам ўрганиш зарур.
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.
Copyright (c) 2023 Мирзаева Нодира Абдухамидовна