Abstract
Бу дарсда энг аввало, ўқувчиларни осмон сферасининг асосий
нуқталаридан бири бўлган Олам қутбларидан бошлаган маъқул. Қутблар
ичида айниқса олам шимолий қутбини билиш алоҳида эътибор билан
талаб қилинади. Қадим Шарқда кишилар тунда ёритгичларга қараб мўлжал
олиш учун осмоннинг энг ёруғ юдузларини алоҳида тўдаларга ажратиб,
уларга юлдуз туркумлари деб ном берганлар. Юлдуз туркумларини
кишилар унинг ёруғ юлдузлари тўдасининг кўринишига (бирор бир жисм
ёки жониворларга), ўхшашликларига қараб ном берганлар (масалан Катта
Айиқ, Оққуш, Арслон, Аждаҳо ёки учбурчак, Тарози, Чўмич ва ҳ-зо),
баъзан уларни қадим рим ёхуд юнон афсоналари қарамонларининг номи
билан (Кассиопея, Пегас, Андромеда ва бошқалар) атаганлар. Осмонда
уларни топиш учун кўпчилик ўқувчиларга илгаридан таниш бўлган ва
халқ тилида «Етти қароқчи», «Чўмич» номлари билан юритиладиган Катта
Айиқ юлдуз туркумидаги етти ёруғ юлдуз топилади
This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial 4.0 International License.
Copyright (c) 2023 Дадабоева Ферузахон Олимжоновна Муҳаммаджонова Хурсаной Ботиржон кизи